ФАРҒОНАДА ИНСОН ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШ КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМИНИНГ ОДАТИЙ ИШИ

Жорий йилнинг 13-ноябрь куни  ӯзларини ИИБ ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро кийимидаги шахслар Фарғона шаҳридаги уйимизга  бостириб келиб, уйда бӯлган турмуш ӯртоғимдан хонадонда яшовчиларнинг паспортларини кӯрсатишни талаб қилган. Бемаврид текширув мазмунини тушунмаган турмуш ӯртоғим бунинг сабабини сӯраганда улар «паспорт режими» ӯтказилаётганлиги ҳақида гапиришган. 

Гулҳаё Бобожонова

Турмуш ӯртоғимнинг ва менинг паспортимни қӯлига олган ИИБ ходимлари унга қараб: «Хотинингиз нима ишлар билан шуғуллаётганини, кимлар билан гаплашаётганини биласизми? Аёлингизни назорат қила олмайдиган қандай эркаксиз ӯзи?», дея ҳақоратомуз сӯзларни айтиб, шахсиятига теккан.

Кутилмаган воқеадан ҳанг-манг ҳолатда қолган турмуш ӯртоғим уйимиздан чиқиб кетишга шайланаётган «босқинчи меҳмон»лардан паспортларимизни қайтаришини сӯраганда, улар жиддий текширувдан кейин қайтариб беришларини айтиб, уйдан чиқиб кетган.

Бу воқеа содир бӯлган куни мен ӯғлим Жавлонбекнинг соғлиги ёмонлашгани туфайли у билан бирга Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг Терапия бӯлимида ётган эдим. Бӯлиб ӯтган воқеадан хабар топгач мен 14-ноябрь куни касалхонадан чиқиб, тӯғри ИИБ идорасига бордим ва бизнинг паспортларимизни олиб кетган, улардан бири ӯзини Шуҳрат деб таништирган ходимларни суриштирдим. Бироқ ИИБ идорасидагилар Фарғона шаҳар ИИБда Шуҳрат исмли ходим ишламаслигини айтишди. Табиийки, мен улар билан баҳсга киришдим. Негаки, паспортларимизни бегона одамлар эмас, ИИБ одамлари олиб кетиб қолганига шубҳам йӯқ эди. ИИБдагилар танимаган, билмаган одамга ҳужжат берганимиз учун айбни ӯзимизга юклашди. Дуч келган одамга унинг шахсини сӯраб-суриштирмасдан, хизмат гувоҳномасини сӯрамасдан паспортларимизни бериб юборганимиз учун койишди. Хуллас, ӯша куни мен Фарғона шаҳар ИИБдан муаммо ечимини ҳал қила олмай уйга қайтдим. Шу куни кечқурун маҳалламизнинг участка нозири бизнинг паспортларимизни қандайдир бир киши кӯчадан топиб олиб унга бериб кетганини менга телефон қилиб айтди. Мен хабардан хурсанд ҳолда 5-10 дақиқада участка пунктида бӯлишимни, нозир билан учрашишимни айтган эдим, нозир қандайдир ариза бӯйича Тошкент вилоятига шошилинч тарзда кетаётганини, қайтгандан кейин паспортимни қӯлимга шахсан топширишини айтиб, телефонини ӯчириб қӯйди.

Шу пайтда мен бу ишлар Фарғона шаҳар ДХХ бӯлими ва ИИБнинг уюшқоқликда ӯтказаётган тадбири эканини, бунинг замирида менинг «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракатининг навбатдаги Қурултойига боришимга тӯсиқлик аломатлари мавжудлигини тӯла-тӯкис англадим.

Инсон ҳақ-ҳуқуқларини топташ куч ишлатар тизимларининг одатий ишига айланган бизнинг жамиятимизда бундай ҳолат нормал иш эканини билсам-да, бундай зӯравонликларга қарши нафратим олдингидан минг чандон ошди ва бундан кейин ҳар қандай адолатсизликларга, зулму зӯравонликларга қарши шафқатсиз курашишга аҳд қилдим. Гарчи куч ишлатар тизими ходимлари бошқа сафдошларим каби мени ҳам «Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойида қатнашишдан маҳрум қилган бӯлса-да, мен 15-ноябрь куни он-лайн тарзда ӯтказилган Ҳаракатнинг иккинчи қурултойида иштирок этишга муваффақ бӯла олдим. Кескин ва муросаларга бой тарзда ӯтган Қурултойимизда «Бирдамлик» ХДҲни Партияга айлантиришда овоз бердим ҳамда Партиянинг Низом ва Дастурлари муҳокамасида иштирок этдим. Биз «Бирдамлик» ХДП раисини сайладик. Партия раислигига номзоди кӯрсатилган тӯрт нафар сафдошларимдан Партиямизга фақат Баҳодир Хон Туркистон бугунги қийин шароитда раҳбарлик қила олишини инобатга олиб, унинг номзодига овоз бердим.

15-ноябрь куни кеч соат 19-30 ларда участка нозири паспортларимизни қайтариб берди. Мен бундан кейин «Бирдамлик» ХДП билан бирга адолатсизликларга қарши курашда давом этаман.

Гулҳаё Бобожонова

Марказий Қўмита аъзоси

Манба:Бирдамлик Инфо

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инерция қачон тўхтайди, ёхуд туҳмат уюштириш шартми?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди? 12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги ...

Баҳодир чориевдан виртуал сайлов комиссиясига ариза

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг 2015 йил 3 февралда бўлиб ўтган Бошқарув Ҳайъати мажлиси, Виртуал Сайловда  менинг номзодимни президентликка кўрсатишни лозим топди ...

Қозоғистон республикаси президенти нурсултон назарбоевга

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг раиси Баҳодир Хон Туркистондан Муҳтарам Президент! Жорий йилнинг 11-ноябридан 16-ноябригача бўлиб ўтган воқеалар менинг зиммамга ...