Ўзбек депутатлар учун — 150 iMac. Умумий нархи — камида 232 минг доллар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учун 150 та Apple iMac 21,5 Retina 4K моноблоклари сотиб олинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 19 декабрдаги қарорида қайд этиб ўтилган. «Газета.уз» манбалари берган ахборотга кўра, компьютерлар аллақачон етказиб берилган — улар 150 депутатнинг ҳар бирининг хизмат хонасига ўрнатиб чиқилади.

Қонунчилик палатаси учун сотиб олинган ускуналар орасида 5 та Apple iMac 27 Retina 5K моноблоки (афтидан, палата спикери ва унинг ўринбосарлари учун), 20 та HP All-in-One 22-c-00115t моноблоки, 20 та «тўрттаси бирда» (принтер, сканер, нусха кўчириш, факс) қурилмаси ва 50 та принтер ҳам бор.

Ҳукумат қарорида қайд этилишича, бу парламент қуйи палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини янгилаш ва «Электрон парламент» тизимини ривожлантириш доирасида қонун ижодкорлиги жараёнига АКТни жорий этиш мақсадида қилинмоқда.

Ушбу ускуналар учун молиялаштириш манбаси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси кўрсатилган (@davletovuz) айтмоқчи: «Балки шундан кейин депутатлар танқидни камайтиришар?»). Бундан ташқари, АКТни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан сервер ускунаси ва иккита маълумотлар омбори, Windows Server 2016 операцион тизими ва Wi-Fi қурилмалар сотиб олинади.

Сотиб олинаётган техника ва дастурий таъминотларга бюджетдан қанча маблағ сарфланиши қарорда айтилмаган. Лекин буни ҳисоблаш унчалик қийин эмас. «Журнализд» ҳисоблаган: масалан, Apple’нинг расмий сайтида депутатлар учун сотиб олинган моноблокларнинг нархи, комплектациясига қараб, 1550 доллардан 1785 долларгача; шуни 150 га кўпайтирса, 232 мингдан 267 минг долларгача пул бўлади (аслида яна 2 га кўпайтириб юбориш керакми, ҳар ҳолда, пул ўтказиш йўли билан, бирор «танланган» воситачи етказиб берган чиқар).

@xushnudbek савол беряпти: «Қизиқ, депутатлар учун мўлжалланган iMac’ларга VPN ҳам ўрнатиб беришармикин?». VPN’ни билмадик-ку, лекин @kurbanoffnet’нинг ёзганларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, Windows операцион тизими бўлади.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиқди

14 июнь куни Бразилиянинг йирик шаҳарларини намойишлар қамраб олди. Бу ҳодисалар айни футбол бўйича Америка кубоги бошланадиган кунларга тўғри келмоқда. Намойишчилар ...

Ўзбек блогери пости остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур бўлади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда ...

Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида ҳозирги кунда 12 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги пайтларда Бўстон шаҳарчасида замонавий бинолар, иншоатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400