Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади

Яна роппа-роса бир ҳафтадан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб боришади. Жумладан, ОФК ушбу мусобақага 5та ҳудудига кирувчи жами 19та мамлакатдан 60 нафар ҳакамни таклиф қилган. Шулардан 30 нафар бош ҳакамлар бўлса, яна 30 нафари рефери ассистентларидир, деб ёзмоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Фото:ufa.uz

Ўзбекистондан Осиё Кубогида қуйидаги ҳакамлар ишлашга таклиф этилган:

Равшан Эрматов (Бош ҳакам)

Валентин Коваленко (Бош ҳакам)

Ильгиз Танташев (Бош ҳакам)

Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)

Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)

Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Улар у ерда мусобақага тайёргарликни давом эттиришади. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам мусобақада фаолият олиб бориш учун таклиф этилган бўлиб, у бугун Дубай шаҳрига учиб кетади.

Юртдошларимизга Осиё Кубоги мусобақасида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мулкдор”га мактуб: адолат қарор топишидан умидворман

Ҳурматли ''Mulkdor'' сайти ижодкорлари! Мен Элёр Тоҳиров, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ҳамид Олимжон кўчаси 19-уйда яшайман. Cобиқ Ички ишлар ходимиман. Мени 2015 йилда ...

Ўзбекистон афғонистонга яна электр энергиясини экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда   Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 25 январь куни Марказий Осиё ...

Муқобиллаштириш кимга керак, ёхуд фермернинг ер миқдори муҳимми?

Барчамизга маълумки, 2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ер майдонларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400