ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ ҚОЗИЛАРИГА МУРОЖААТНОМА

Қўшработнинг тошдан қаттиқ кўчалари

Олимжон Аҳматов  ва Дурдона Нажмиддиновалар ёш оила бўлгани, яқин ойларда турмуш қуриб, гўзал ҳаётнинг нашидаси билан завқ- шавққа тўлиб юрган онларида, кунлардан бир кун иссиқина ҳаммом жойига боради ва йўлда ул –бул олиб, мошинада суҳбатлашиб қолиб кетишади. Буни қаранг-ки, йўл патрул ходимлари ҳам тунда “зерикиб” қолишганидандир, тўхтаб турган мошина эгасини , “ ҳе,йўқ ,бе йўқ” , ичгансан деб , текшириб кўрувчи назорат бўлимига олиб кетилади. Бу ерда янги келин, мошинада қолар экан, эрини тезда олиб келишса керак деб, роса пойлаб қолиб кетади. Тунда уйига кетолмаса… Бу ерларнинг мутлоқ “хўжайин”лари бўлмиш,  тунги қонуний “овчи”лар : Маматов Жамшид (қовунчи қишлоғидан) , Иноятов Назарбек , Тоғаев Камол (Иштихондан)  деган йўл патрули ходимлари келинчакнинг икки қатлигию, аёллигини ҳисобга олишлари ҳаёллларига ҳам келмайдию, оғироёқ келинчакни узоқ муддат , машина турар жарима жойида ушлаб қолишади. Келинчак ҳам соддалик билан эрини шу ерда кутиб ўтираверади. Натижада, яқинда даволанишдан чиққан келин яна қаттиқ оғриб қолади. Аввалроқ бўлган гапни эшитинг: Куёв бўлмиш Олимжонни олиб боришади ичган , ичмаганлигини аниқлашади. Эмишки, 0,0 52мг  миқдорда спиртли ичимлик ичгани маълум бўлади. Ваҳоланки, 0,135мг  миқдорда ичилган спиртли ичимлик ичган бўлса, унга қонуний чора кўрилиши керак ,дейди Олимжоннинг отаси Бахтиёр ака.Куёв ҳам мардларча , пива ичгандим деб тан олади. Хотинини шу пайтгача жарима майдончасида қолиб кетганлигидан жаҳли чиқадию, ёш ва жўшқин онлари эмасми,келинчагини рашк қилиб, уни анча хафа қилиб юборади. Келин ҳам шамоллаб, ҳам эрининг танасидан сўнг, сиқилиб уйига кетиб қолади, яна касалхонага тушиб қолади.Хомила ҳам тушиш хафини бошидан кечиради. Энди орада куёв ҳам сирпаниб, йиқилиб тушадию, судларга бориб, сўроқ бериши оғирлашади. Йигитнинг отаси Эргашев Бахтиёр ака  уни етаклаб олиб боради. Бу суд деганлари бирданига  муаммони ҳал қилмайдилар. Йигитнинг айби бўйнига олинган, жарима миқдори тўланган, машинанинг олиб чиқиш учун ҳам жарима майдончасига тўловчи бўлиб турибдию, қарордан дарак йўқ. Ҳам келини, ҳам ўғли касал бўлиб қолиши етмагандек , тўловнинг тезда бўла қолмагани, машинасини ололмагани оиланинг иқтисодий шароитини оғирлаштиради.Бутун оиланинг руҳиятига бу ҳодиса қаттиқ таъсир қилишига сабабчи бўлади. Ўзбекистон судлари одамни бепичоқ “сўйиш”ади. “Ўлди”риб, шартта кесиб юборишмайди,  одамларнинг аҳволини баттар оғирлаштирса оғирлаштирадики, асло, тинч ҳолигингга қўйишмайди. Мавзудан четланиб, шуни айтишим мумкинки, ҳаётим давомида бир неча одамларнинг иши уларга тушиб қолганини кузатганман. Ўз уйини  (опачамни)  шантаж билан поччамни шунчаки алдаб ,овсини уй ҳужжатларини олиб турган. У ҳужжатни ҳокимга олиб борган. Судлар ҳоким топшириғи билан уни қайнисининг исмига ўзгартириб берган.  Уй эгаларининг ( ҳақиқий) одамлари қатнашмаган суд қанақа суд ҳисобланади? Хуллас, ҳокимиятдан опаларимни қўвиб чиқарувчи ижрочилар келишди. Опам:” Беш болам билан оғирмеҳнат ҳисобига  қийналиб қурган уйимни бировга бериб қўяманми?”, деб , улкан ош пичоқни уларга кўтариб чиққан. Аслида ,одамларнинг ёв ҳолига келишига, ўзаро низоларнинг кўпайиб кетишига ҳам, адолатсиз ишлаётган судялар, судлар айбдор. Опам шундан сўнг, бир қанча адвокатларга пул бера- бера,  бир енгил машинасидан ҳам айрилган эди. Мен Республика Адлия вазирлигига, Олий Судга ҳам ўшанда мурожаат қилганман, опаларимни ҳимоя қилиб.   Вилоят судидагина бу иш ҳал бўлди. Бунга анча йил бўлиб кетган  бўлса-да, мен судларнинг ишлаш механизми ҳалиям янгиланмаётгани яхши ҳис қиламан. Қаерда ёлғончилик, коррупсия, мансаб ходимларини ёнини олиш каби жиноятлар содир бўлмоқдаки, суд тизмлари бизда яхши ишламаётганидан, деб биламан. Қозилар энг аввал одамларнинг адолат билан ҳаётга назар ташлашларига таъсир этувчи куч ҳисобланади. Қозилар адолатсизлик қилдими, дардини одамлар кимга айтсин?! Қўшработ тумани қозиси ҳам, оддий кўриниб турган ишни ҳам гувоҳ йўқ деб , қаттиқ жазо қўллайди. Ҳайдовчини ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йилу олти ойга тақиқлайдиган қарор чиқариб беради.  Мана, бир фақир оилани баттар, сарсон- саргондон қилган  нарса ҳам , нимадир умидвор бўлганлик деб тушинса бўлади. Ўша йўл патрули ҳодимларининг ўзларини ёлғондан ишчан қилиб кўрсатган материал ишини қувватлаб туриши ҳам, шундай фикрни туғдиради. Бу йўл патрули ходимларини оилаларнинг  жанжалли ҳолатга келтириб қўйишларига қарши бирон чора тадбир кўрилмаган. Бахтиёр аканинг куйиб- ёниб гапиришича:” Юқорига ёзган шикоятларимизнинг жавобини жўнатишда ҳам ёлғон бор “,-дейди ,  “биздан, ўғлим ва келинимдан ҳеч бир кечирим сўрамаган, йўл патрули  ходимларини ёнини олса оладики, одамларнинг ёнини оладиган орган эмас бу суддагилар”.

Биз Бахтиёр аканинг оиаласига бундай адолатсизликка нисбатан сабр ва оиласида ўзаро тотувлик йўқолмаслигини чин дилдан истаб қоламиз.

Қўшработ тумани қозиларига ва шу туман ҳудудида йўлни назорат қилувчи ГАИ ходимларига ҳам , мурожаат қилмоқчимизки, сизларнинг ўрнингиз агар одамларга нисбатан совуққонлик илдиз отиб кетган экан, у ерда ишлаб юришларингиз асло мумкин эмас!
Одамларнинг , халқнинг ҳисобига кун кўрасизу, уларнинг оилавий  аҳволи,сизлар туфайли оғирлашиб кетишига қайси виждон билан қараб турасиз!!!

 Гулзамон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Т. норбоева “нуфузли” иивнинг “нопок ходими” таҳқирлаган аёлнинг уйига борди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Самарқандда ИИБ ходимлари таҳқирлаган аёлнинг уйига борди. Қўмита раиси бу аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ваъда ...

Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?

Бир жумла борки, у барча муҳокамага нуқта қўяди, забон ҳам ҳақли сўзларни айтишдан тўхтайди. Бу жумланинг қудрати жамиятимизда шу қадар улуғки, ўз мулкинг ё жонинг ҳимояси ...

Тиниб тинчимаган одамлар-эй – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Аширтом кичкинагина қишлоқ. Уёқ буёғи юз хонадону 400-500 одам яшайдиган чўлқуварлар макони. Бу қишлоқда онам томондан анча-мунча қариндошларим яшашади: тоғаларим, ...