Аҳоли чироқни қандай тежасин, ўзи шундоқ ҳам кам берилаётган бўлса?!

Қиш мавсуми яқинлашиши билан аҳолини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчиларни чироғи тез-тез ўча бошлайди.

Эсларингда бўлса, кузда xabar.uz да “Ўзбекэнерго” раҳабари ёлғончими ёки чироғи ўчаётган аҳоли?” деган мақолам чиққан эди. Мақола чиққач “Ўзбекэнерго” бош офисидан Даврон деган йигит уйимга қидириб келди. У сайтдан мақолани олдириш учун келибди. Мақолани олиш мени ихтиёримда эмаслигини тушунтириб, уни муҳаррир билан боғлаб бериб, яхши гап билан хайрлашдик. Ўшанда Даврон менга “ҳозир ёздаги лимитдан ҳам кўп чироқ бераяпмиз, аммо одамлар уй иситиш учун тобора кўпроқ электр иситкич олаяптилар ва шуни ҳисобидан сарф кескин ошиб кетиб узилишлар бўлаяпти. Аксарият жойларда кўмир етказиб бериш оқсаяпти ва шу сабабли ҳам одамлар уйларини электр иситкичларда иситяптилар” деди.

Иллюстратив фото

Давроннинг ўша гапларини тасдиқлайман. Ҳақиқатдан бу йил бозорларда турли электр иситкичларни бозори чаққон бўлди. Қишлоғимиздаги ҳар бир хонадон ҳам ўшандай иситкичлардан 1-2дан олди. Шу учун электр сарфи ёздагига қараганда кескин ошди. Ҳаммаси тўғри. Аммо….

Кеча kun.uz сайтида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Д. Исоқулов билан уюштирилган интервью чиқди. Ўша интервьюсида у “энергия етишмовчилиги ва ундан оқилона фойдаланиш ҳақида гапириб, тежамкорлик натижалари қандай муваффақиятларга олиб келишини” билдирибди.

Исоқуловнинг гапига кўра “чироқ одамларга уй иситиш учун берилмайди. Уйни газ ва кўмир билан иситиш керак. Айрим газ ва кўмири йўқ ҳудудларда майли уйни чироқда иситишсин, аммо чироқни тежамкорлик билан ишлатишсин. Бу учун одамлар бозорларда сотилаётган уй иситиш ускуналарининг 150-200 минглик арзонини эмас, балки чироқни тежовчи 600-700 минг сўмлик қимматроғидан олишсин”.

Бировга маслаҳат бериш осон-а?
Агар ўша арзон ускунани оладиган одамларда пул муаммоси бўлмаганида қандай ускуна сотиб олишни ўзлари билардилар.

Айнан “одамлар чироғни тежаб ишлатишсин” деган гапга бир мулоҳаза:
“Ўзбекэнерго” шундай бўлиши керак-ки унда одамларга электр энергиясини сотиб фойда қилиш тизими шакллантирилиши керак. Ана шунда Исоқуловга ўхшаган маъсуллар чироқни тежашни эмас, уни кўпроқ ишлаб чиқариб, кўпроқ сотиб, шу иш ортидан олинаётган фойдани кўпайтиришни ўйлар эдилар.
“Бизда дунё миқёсида олганда чироқни нархи арзон, уни сотиб фойда олиб бўлмайди” дейсизми? Тўғри, бизда чироқ бошқаларга қараганда арзон, аммо бизда газ билан кўмир ҳам бошқаларга қараганда анча арзон. Шундай экан чет элдан инвестиция жалб қилиб янги ИЭСлар қуриб, электр энергияси ишлаб чиқаришни кескин ошириб, одамларга ҳам кўпроқ сотиб фойда қилса бўладику!

Қолаверса хонадонлар қиш мавсумида миллионлаб тонна кўмирни ёқиб, атроф-муҳитга унинг зарарли газларини чиқаргунча, ўша кўмирни брикет қилиб экспорт қилишсин, масалан Афғонистонга. Ҳозир аҳолига тарқатилаётган кўмир ўзимизни ҳавомизни заҳарлаяптику.!

Қолаверса жойларда газ ва кўмир таъминотида муаммолар бор. Аксарият жойларда газ кесиб ташланган. Кўмир деб фақат кўмирни кукуни бораяпти.
Шу учун ҳатто газ ва кўмир билан яхши таъминланган жойларда ҳам ҳар бир хонадон уйини ўзи хоҳлаган нарсаси билан иситишга ҳақли ва одамлар ҳозир чироқ билан уй иситишни маъқул кўраяптилар.

Қўйидаги харитага эътибор беринг. Агар шу маълумотлар ишончли бўлса Ўзбекистон аҳолиси жон бошига йилига ўртача 1000-2000 кВт.соат электр энергияси сарфлаяпти.
Жаҳонда аҳоли жон бошига энг кўп электр энергиясини Исландия сарфламоқда, киши бошига йиллик 30.000(!) кВт.соат.
Дунё бўйлаб ўртача 4000-6000 кВт.соат электр энергияси сарфланмоқда.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Ўзи шундоқ ҳам бизда аҳоли жон бошига электр энергияси сарфи жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлса яна қандай қилиб уни тежаш ҳақида гапириш мумкин?
Қолаверса кўпчилик чироқ учун олдиндан пул тўлаётган бўлса.
Шундай экан Исоқулов чироқни тежашни эмас, кўпроқ ишлаб чиқаришни ўйласа мақсадга мувофиқ бўларди.

Манба: Телеграмдаги Bugunning gapi UZ канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандлик аёл кундошининг фарзандини ўғирлаб, сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида номаълум аёл 48-умумтаълим мактаби ўқувчисини ўғирлаб, уйига олиб кетган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, ҳодиса 7 ...

Львовда уруш пайтида болаларнинг ўлдирилишига қарши акция бўлиб ўтди

Львов шаҳрининг марказида 109 та болалар аравачаси қўйилди. Аравачалар Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳалок бўлган болаларни хотирлаш учун қўйилган. “Урушнинг ...

Туркияда бир ҳафта давомида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги бир ҳафта ичида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди, деб  «Таржумон.уз» ёзмоқда. Ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича ...