Абдулла Ариповнинг ўринбосари Нодир Отажонов президент администрациясига ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов президент администрациясига ўтказилди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz ахборот манбаси тасдиқлади.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Қайд этилишича, у президент маслаҳатчиси ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Нодир Собирович Отажонов шу кунга қадар бош вазир ўринбосари – Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Тахминларга кўра, Отажонов президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида иш бошлайди.

Нодир Отажонов 1967 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 1993 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институти, 1999 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк ва молия академиясини тамомлаган.

1993-2007 йилларда Молия вазирлиги, 2007 йилда “Ўзавтосаноат” молиявий менежери, 2008-2010 йилларда – компания директори сифатида ишлаган. Шунингдек, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини бошқарган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кадрда: дилором исҳақова дўстлар даврасида туғилган кунини нишонлади

23 июнь куни Шоира ва «Бирдамлик Халқ Демократик» ҳаракати аъзоси, ҳуқуқ фаоли Дилором опа Исҳақованинг туғилган куни муносабати билан «Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати» ва ...

«ўзбеккўмир»нинг 45 фоизи ташкил этилганига эндигина икки ой бўлган россия компаниясига ишониб топширилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбеккўмир»ни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган («Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан ҳужжат ...

Ақш украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди

Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ва эҳтимолий ҳужумлари сабабли Қўшма Штатлар Украинадаги фуқароларини бу мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Давлат департаменти ...