WBC янги рейтингида ўзбекистонлик боксчи юқорига кўтарилди

Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC январь ойи учун янги рейтингини эълон қилди, деб ёзмоқда “GoSport” сайти.  Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир поғона кўтарилиб, 6-ўринга жойлашди. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек бир ой муқаддам рейтингда 7-поғонани банд этиб турганди.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 5 ўринни сақлаб қолган. Айни вақтда у IBF рейтингида 4, WBO рейтингида эса 13-ўринларни эгаллаб турибди.

WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олишмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«астана» футбол клуби «нурсултон»га айланадими?

Қозоғистон пойтахтининг «Астана» футбол клуби шаҳар Нурсултон деб қайта номланаётганига қарамай, ўз номини ўзгартирмайди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш ...

«манчестер сити» суперкубокда «ливерпуль» билан ўйнайди

2019 йилги Англия Суперкубогида «Манчестер Сити»га «Ливерпуль» рақиблик қилади. Бу ҳақда Трибуна.уз сайти ёзмоқда. Англия чемпиони бўлган «Ман Сити»га Суперкубок ўйинида ...

Модрич – болқоннинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси

«Олтин тўп» соҳиби ва ЖЧ-2018 кумуш медаллари эгаси Лука Модрич Болгария ахборот агентлиги (BTA) талқинига кўра 2018 йилда Болқоннинг энг яхши спортчи деб топилди. Овоз бериш ...