Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва майда шохли моллар топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир пайтида «Отчопар» маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ш.Б. хонадони кўздан кечирилганда молхонасидан 20 бошга яқин қора мол ва 50 бошга яқин майда шоҳли моллар топилган.

«Энг қизиғи фуқаро хонадонидан топилган қора моллар ва майда шохли моллар бундан илгари йўқолган бўлиб, қайсидир туман ёки шаҳарда яшовчи фуқароларнинг моли бўлиб чиқмоқда», — дейилади вилоят ИИБ матубот хизмати хабарида.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

ИИБ хабарига кўра, бу каби ўғирланган моллар сақланаётган қўрахоналар бир нечтани ташкил этиши мумкин. Шуни аниқлаш мақсадида ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жўрабек муродов: биз дўстлик элчиларимиз!

Жўрабек Муродов ўтган асрнинг олтимишинчи йилларидан бери дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижодий сафарларда бўлиб, миллат ва элатлар орасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини ...

Нархлар кескин ошиб кетаëтган бир пайтда 400 минг сўмга қандай яшаш мумкин?

Машина нархи ҳар кун кўтарилаяпти. Растаможка очилмаса¸ бизга ўхшаганлар умрида машина ололмаса керак. Нарх-навонинг қаëққа қараб кетаëтганини тушуниб бўлмай қолди. 410 минг ...

Дунё шодликлари йиғилса бутун,  дўстлар дийдоридан бўлолмас устун

        “Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари” тадбири юзасидан мулоҳазалар 1998 йилнинг ноябрь ойи кунлари эди. Мен пойтахтдан  Қашқадарёга ота-онамни кўриш учун борган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400