Туркия Хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди 

Туркия Хитойни этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни мажбурий ушлаб туриш учун мўлжалланган лагерларни ёпишга чақирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳами Оқсой маълум қилди, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри.    

“Миллиондан кўпроқ уйғурлар турмалар ва концлагерларда мажбурий ушлаб туриш, қийноқ, мафкуравий қайта ишлаш сиёсатига тўқнаш келишди. Хитойдан ташқарида, жумладан Туркияда яшовчи уйғурлар ватанларидаги яқинлари ва қариндошлари ҳақида маълумот олиша олмаяпти. ХХI асрда яна концлагерлар пайдо бўлиши ҳолати бутун инсоният учун шармандаликдир. Хитой ҳукуматини этник уйғурларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва концлагерларни ёпишга чақирамиз”, деб айтган Оқсой.

Туркия вакили уйғур шоири, аввалроқ Хитой суди томонидан 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Абдураҳим Ҳайитнинг ўлимига изоҳ бериб, охирги икки йил давомида Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон жамоаларига босим кучайганини қайд қилиб ўтган.

“Уйғурлар масаласи Туркия томонидан Хитой билан музокараларда мунтазам кўтарилади. Халқаро ҳамжамият ва БМТ бош котиби гуманитар фожианинг олдини олиш учун самарали қадамлар қабул қилишлари лозим”, деб қўшимча қилган Оқсой.

2018 йил август охирида БМТнинг ирқий таҳқирлашга барҳам бериш бўйича қўмитаси мутахассислари ўз ҳисоботларида Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да миллионга яқин уйғур ушланиб турилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Бунга жавобан Хитой келтирилган маълумотлар ҳеч нима билан асосланмаганлиги ва ҳақиқатга мос эмаслигини ҳамда мамлакатда ирқий таҳқирлаш борасида барча халқаро мажбуриятлар бажарилишини айтган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мдҳ мамлакатлари орасида ўзбекистон қуролли кучлари россия ва украинадан кейинги ўринни эгалламоқда

Ўзбекистон қуролли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sputnik”  халқаро таҳлилий порталга ...

Қирғизистон янги президенти илк сафарини россиядан бошлайди

Сўўронбай Жээнбеков ўзининг давлат раҳбари сифатидаги илк хорижга қиладиган амалий сафарини Россия томонининг таклифига биноан РФга амалга оширади. Бу ҳақда ҚР президенти ...

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400