Истамбулдаги фоҳишахоналардан 35 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари топилди

Туркияда Истанбул шаҳрида кўплаб ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликдан озод этилди. Бу ҳақда турк нашрларига таяниб “Қалампир” сайти ёзмоқда. 

Фото:hurriyet.com.tr

Қайд этилишича, мамлакат полицияси томонидан Истанбул шаҳрида жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилган. Полиция ходимлари томонидан тезкор операция ўтказилган.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳ аниқланган.

Тезкор операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг 7 йирик туманида ўтказилган. Полиция 30 дан ортиқ фоҳишалик хизматлари кўрсатилаётган уйларни аниқлаган.

“Тезкор тадбир натижасида 85 нафар аёл жинсий қўлликда сақлаб келинаётгани аниқланган. Улардан 35 нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Жиноий гуруҳ аъзолари интернет орқали аёллар билан танишиб, ишқий ёзишмани йўлга қўйишган. Кейинчалик турмушга чиқиш баҳонаси билан уларни Туркияга таклиф қилишган. Келган аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган.

Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, аёлларни эса ўз ватанларига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ношукр бўлманг! (памфлет)

Одамларга ҳам ҳайронман, индамасанг ўзларича билмадим нималарни исташадими-ей? Мана ижтимоий тармоқларда дейсизми, ёки кўча куйда дейсизми, кимни қарама ё иссиқдан нолинади, ...

Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар ...

Нега кўпчилик давлат хизматчиси бўлгиси келмайди?

Ростдан ҳам, нега? Ҳамма эмас, кўпчилик нега давлат хизматчиси бўлгиси келмайди? Халқ тилида айтганда, «давлатнинг иши»да ишлагиси йўқ? Бирон мутахассисликни эгаллаш учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400