Ўзбекистонда электротракторлар ишлаб чиқарилади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида Австрия давлатининг дунёга машҳур «AVL» компанияси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото:autoforos.ua

Унда асосий эътибор ҳамкорликда акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда замонавий электротракторлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалаларига қаратилди.

Соҳа мутасаддилари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган 100 от кучига эга бўлган тракторларни тўлиқ электрлаштириш бўйича музокаралар ўтказди. Унга кўра, 2019 йил якунигача «AVL» компанияси янги электротракторларнинг консептуал лойиҳаларини тайёрлайди. Илк намуналар эса акциядорлик жамият таркибидаги корхоналарда 2021 йилда ишлаб чиқарилади.

— Бу каби замонавий трактор моделлари 180 киловаттли электродвигателларга эга бўлади, — дейди «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов. — Техникалар ҳаракатланганда деярли шовқин чиқармайди. Шу билан бирга уларни таъмирлаш осонлашади. Шунингдек, бу каби электротракторлардан фойдаланиш ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмлари учун катта маблағ сарфлашнинг олдини олади.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли табиатга чиқаётган заҳарли газларнинг камайишига эришилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“зулфия” оберинг дадажон… (ҳажвия)

Келинг, мен сизни “Зулфиячилар маҳалласи" билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари ...

Ўзбекистон ҳудудида буюк хитой деворига ўхшаш “буюк бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб ...

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)