Португалиянинг «Насьонал» клуби яримҳимоячиси Сардор Рашидов мамлакат чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Фейренси» (4:0) клубига қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди, деб ёзмоқда Трибуна.уз сайти.
27 ёшли ўзбекистонлик баҳснинг 12, 24 ва 67-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳет-трикка эришди.
Қайд қилиш жоизки, Сардор голларни ўнг ва чап оёғи, шунингдек боши билан уриб, идеал ҳет-трикни қайд қилди.
Ўйиндан сўнг Рашидовга энг яхши футболчига аталган соврин топширилди.
Сардор Рашидовнинг ҳет-триги «Насьонал»га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди