Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди

Ўзбекистон 2019 йил январида 71,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарган. Бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан бензин ишлаб чиқаришнинг 31,8 фоизга қисқарганини англатади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб «Дарё» нашри хабар берди.

Фото:teleport2001.ru

2019 йил январь ойида дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 81,7 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь ойида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5 фоизга камайтирди – 60,6 минг тонна.

Табиий газ қазиб олиш 2019 йил январида 5,24 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп.

Ўзбекистон 2019 йил январида 185,4 минг тоннадан ортиқ газ конденсати ишлаб чиқарди, бу 2018 йилга нисбатан 0,3 фоизга кам.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.​ Фото:utro.ru Унга кўра, 1 АҚШ доллари 17 ...

Тиланчиликнинг янги тури

Қушбеги даҳасида жойлашган «Қадрият» газетасидан қайтар эканман, жума куни ва жума намози вақти бўлганлиги боис, йўл четлари ва йўлаклар турли русумдаги енгил машиналар билан ...

Сергели туманидаги мактаб чиқиндихонаси ёнида қўл гранатаси топилди

Бугун соат 8:44да «102» телефон рақамига Тошкент шаҳар Сергели тумани 6-сонли умумтаълим мактабининг чиқиндихонаси ёнида қўл гранатасига ўхшаш предмет топилгани ҳақида хабар ...