«Ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ҳақда «Podrobno.uz»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарорида жорий этилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўзда тутилган.

«Пеня электр энергиясини ҳисоблаш мосламаларидан 2019 йил 1 январдан кейинги кўрсаткичлар ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблар олиб ташлангандан сўнг маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлиги суммасидан ҳисобланади. Бунда, шунингдек, белгиланган тартибда, ҳисоб-китоб даврининг кейинги ойи 11-санасидан бошлаб амалга оширилган олдиндан тўловлар ҳисобга олинади. Пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас», — дея таъкидлайди компания.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда бўрон бўлиб, 182 минг уйни электр таъминотисиз қолдирди

Бразилиянинг жанубидаги содир бўлган тропик бўрон туфайли 182 минг уй электр таъминотисиз қолди. “Якекан” тропик циклони мамлакатнинг жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида ўз ...

Ўзбекистонда электр, сув ва газ учун олдиндан тўлов тизими киритилиши мумкин

Бугун Олий Мажлиснинг 16 ялпи мажлисида аҳолига етказиб берилаётган электр, газ ва сув учун тўловларини олдиндан олиш тизимига ўтиш масаласи муҳокама қилинди, ...

​фарзандингиз ўқийдиган синфда ўқувчилар сони кўпми?

Қизим бугун ҳам мактабдан хафа бўлиб келди. Тарих дарсида доскага чиқишга вақт етмагани учун ўқитувчиси кейинги дарсда сўрашини айтибди. Қизим кечаги дарсда фаол иштирок ...