Жанубий Африкадаги руҳоний «ўлик»ларни «тирилтиргани» учун суд қилинади

Жанубий Африкадаги бир нечта дафн маросимларини ўтказиш бюролари ўзини ўликни тирилтирганлик ва «пайғамбарлик»да даъво қилаётган пасторни судга бермоқчи. Бу ҳақда «ББС»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Фото: Альф Лукау/Facebook

Интернетда тарқалган видеороликда руҳоний Альф Лукау очиқ тобутга қараб, баланд овозда «Уйғон!» деяётган ва «ўлик» бирдан тирилаётгани акс этган.

Дафн маросими бюроси уларни чалғитишгани, акс ҳолда улар ушбу маросимда иштирок этмасликларини айтмоқда.

«Тирилиш» жараёни Йоҳаннесбург яқинидаги Лукау черковининг кираверишида юз берган. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари пасторнинг устидан кулишган, бошқалари уни қоралаган.

«Мўъжизалар содир бўлмайди. Буни одамлардан пул олиш учун ўйлаб топишган », — дейди давлат телевидениесига берган интервьюсида Маданий, диний ва тил жамияти ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг вакили.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ялпи ўзгаришнинг имкони бўлмаса, ҳар ким ўзини ислоҳ қилиш керак

“Kun.uz”нинг бу видеоси кеча кўтарган мавзуимизнинг давомини юзага келтирди. Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар ёрдам келганда “ўз ихтиёрим билан чиққанман” деб ...

Ўзбекистондан афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди

Жангарилар томонидан 15 сентябрь куни эрталаб шимолий Боғлон провинциясида иккита электр узатиш линиясининг икки устуни портлатилгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 ...

Тошкентда газ ва электр учун истеъмол миқдорлари жорий қилиниши мумкин

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, синов тариқасида, аҳоли учун газ ва электр истеъмол миқдорлари ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақида Вазирлар ...