Матбуот хизматлари талаб даражасида ишламаяпти

Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати талаб даражасида ишламаяпти, деб баёнот берди Комил Алламжонов. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Алламжоновнинг айтишича, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

5 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид ҳуқуқий-норматив актларга ўзгартириш киритиш орқали уларни такомиллаштириш бўйича давра суҳбати муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.

«Агар журналистлар давлат ташкилотларидан маълумот олишда сунъий тўсиқлар ва муаммоларга дуч келса, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўша ташкилот раҳбариятига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга», — дея таъкидлади Алламжонов.

Агентлик директори Ўзбекистонда ОАВ ҳуқуқларини кафолатлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат идораларининг ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиа-омбудсмен институти таъсис этилишини маълум қилганди.

Шунингдек, 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланаётгани билдирилганди.

«Баъзи ташкилотларда матбуот котиби ваканцияси бўш эканлигини ҳам кўриш мумкин. Бу лавозимга кўпчилик қизиқмайди, чунки бу лавозимнинг нуфузи йўқ. Идора раҳбарияти матбуот хизмати билан мутлақо ҳисоблашмайди, ҳисоб. Ахборот сиёсатини юритишда матбуот котибларининг роли сезилмайди», — деб қўшимча қилади Алламжонов йиғилишда.

Эслатиб ўтамиз, Президент матбуот котиби лавозимида ишлаган Комил Алламжонов Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Ашраф ғани митинг ўтказаётган вақтда портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400