Украина миллатчилари исён кўтарди

Украинадаги «Миллий корпус» мухолифатчи миллатчилардан иборат ташкилот вакиллари мамлакат президенти Петр Порошенконинг Черкассдаги чиқишида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Миллатчилар ундан мудофаа саноатига тегишли пулларнинг ўғриланиши юзасидан тушунтириш беришни талаб қила бошлашди. Улар бараварига «Саҳнада қоласан! Бизнинг саволларимизга жавоб берасан! Президент биздан қочиб қутула олмайди!» дея ҳайқира бошлаган. Порошенко вазиятни кўргач, қўриқчилар ҳамроҳлигида қочиб қолишга мажбур бўлган. Миллатчилар президент кортежини ўраб олишга ҳаракат қилиб, фаерларни ёққан ҳолда заҳарли газ сепа бошлашган.

Натижада улар ва полициячилар ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Тўқнашувлар чоғида 10 нафар полициячи, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Валерий Лютый жиддий жароҳат олган.

Шу йил 2 март куни миллатчилар Киевдаги марказий марш ташкил этиб, Порошенконинг қамоққа олинишини талаб қилишган.

Манба:UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...

Бош прокуратура отабек муродов ишдан олинганини рад этди

Ўзбекистон Бош прокуроратураси Отабек Муродов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага ...

Қозоғистон хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотасини қисқартирди

Президентнинг январдаги топшириқларини бажариш мамлакатимизда етишмаётган тор мутахассисликлар ва ихтисослаштирилган мутахассислардан ташқари барча тоифадаги касбларга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400