Мираброр Усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов аҳволи ёмонлашгани сабаб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда GoSport.uz хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси («Эзгу ният») клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Айни вақтда у кома ҳолатида, оғир аҳволда қолмоқда.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган.

2005 йилдан бугунги кунга қадар у Олий Мажлис сенатори сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонгир ортиқхўжаев :«akfa акцияларига эгалик қиламан, бироқ бошқарувни бошқаларга топширдим»

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Akfa компанияси акцияларига эгалик қилишини, бироқ уни бошқаришни бошқа инсонларга топширганини маълум қилди. Тошкент ҳокими Жаҳонгир ...

Ҳужжатларга ҳар хил имзо чекувчи ҳоким

Фарғонада бутун бошли оилалар «Гидролиз шаҳарчаси» номли мавзедаги икки қаватли уйлардан шаҳар марказидан сал наридаги, Регистон кўчаси бўйида қурилган янги кўп қаватли ...

Абдулазиз камилов ақшга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 21−29 сентабрь кунлари АҚШга ташриф буюради, дея хабар қилди ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400