Бир буйруқ хангомаси

Қорақалпоғистонлик ўқитувчи Уринбой Камоловнинг олий тоифадан  мутахассисликга туширилганлиги ноқонуний эканлиги тўғрисида  Республика фуқаролик суди ажрим чиқарди.

Жорий йилнинг 19 мартида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича апелляция суди хайъати  С. Каипназарова раислигида Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг  2019 йил 12 февралдаги хал қилув  қарорини ўз кучида қолдирди.

Апелляция инстанциясида Камолов ўзининг 49 йиллик педагоглик фаолиятини, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ таълими аълочиси , Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими,  техника фанлари номзоди, 1995 йилдан Олий тоифадаги физика ўқитувчиси эканлигини кўрсатиб ўтган.

Қарорда Нукус шаҳридаги 22 – махсус умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Уринбой Камоловнинг  мутахассислик бўйича Олий тоифаси мактаб директори  Ш. Ембергенова томонидан ( 5 сентябрь 2018 йил буйрук №23) оддий мутахассисликга туширилгани ноқонуний эканлиги кўрсатилган.

Сабаби, дейилади  хайъат ажримида, фан номзоди  бўлган ўқитувчиларнинг тоифасини ўзгартириш мактаб директорининг эмас, балки Қорақалпоғистон Республикаси  халқ таълими вазирлиги ваколатига киради.

Шу ўринда қатор саволлар туғилади. Ахир мутасадди ташкилотлар , аниқроги, Ўзбекистон  халқ таълими инспекцияси аралашувидан сўнг мактаб директори Ширин  Ембергенова  ўзиннг 5 сентябрь 2018 йил №23 буйруғини  22 октябрь куни №46 буйруқ билан бекор қилган. Лекин… шу куннинг ўзида яна  Уринбой Камоловнинг тоифасини олдингидек Олийдан мутахассисликга туширишга  №47 буйруқ чикарган. Буни  қандай изоҳлаш мумкин?

Адолатлилик  юқори  суд карори билан ўрнини  топди.

Аммо, 160  тача ўқитувчи, 1400 дан кўпроқ ўқувчи  таълим оладиган, қолаверса, Қорақалпоғистондек республика марказида жойлашган таълим масканида буйруқлари фарқини тушинмайдиган директор қандай пайдо бўлган?

Саволга жавоб, албатта, бошқа мавзу.

Эҳтимол, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири  Шерзод Шерматов интервьюларидан бирида : ” Республикада мактаблар холига маймунлар йиғлайди” деганида, юқоридагидек ўзбошимчаликларни назарда тутгандир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

3 қўшнисининг турли ёшдаги фарзандларини ўлдирган қотил умрбод қамалди

8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 8 йил ...

Биз қайси даврда яшаяпмиз?

Баъзан қайси замонда яшаётганингни, қайси даврни оқлаш ва қайси даврни қоралашни билмай қоларкан, киши. Узоққа бормаёқ СССР таркибида бӯлган давримизни ёдга олайлик. ...

Қирғизистон қозоғистондан ун сотиб олишни таъқиқлади

Қирғизистонда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган тўйинмаган унни ташиш ва ундан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Хабар24.kz. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400