ДХХ ходими ва ҳокимият вакилининг кирдикорларига чек қўйилди

Рустам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармади.

Рустамнинг синфдош ўртоғи Аҳрор Қўқон шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, бунга қадар муқаддам уч маротаба жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан жазо тайинланган.

Рустам ўзгалар мулкини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритишни ўзига мақсад қилади.

У дастлаб ўзини гўёки “Давлат хавфсизлик хизмати” ходими эканлиги ҳақидаги “311” рақамли сохта хизмат гувоҳномаси тайёрлаб, ушбу гувоҳномага Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Маданият бўлими муҳрини босиб олади.

Шундан сўнг, бирин-кетин жиноий режаларини амалга оширишга киришади. Рустамнинг биринчи “ўлжа”си Олимжонга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтади. Натижада пора беришга далолат қилиб, Олимжоннинг 1.000.000 сўм пул маблағини қўлга киритади.

Бу ҳам етмаганидек, Рустам ҳамтовоғи Аҳрор билан олдиндан тил бириктириб, Олимжонга сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ўзини ДХХ ходими эканини айтади. Шу тариқа Олимжонга юк автомашинаси ва замонавий уйлардан бирини олиб беришини айтиб, унинг 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритади.

Рустам ва Аҳрорларнинг кейинги “ўлжа”си Яйпан шаҳридаги бозорда сут маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчи Исломжон бўлади. Исломжонга ҳам ўзини ДХХда юқори мансабларда ишловчи ходим эканини айтиб, юк автомашинаси ва уй олиб беришини айтиб, алдаб, унинг 11.750.000 сўм пулларини қўлга киритади.

Шундан сўнг, Рустам ва Аҳрор Наманган шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Ихтиёр билан кўришиб, унга ҳам ўзини ДХХ ходими деб таништириб, Ихтиёрнинг раҳбарлигидаги “Сурур текс” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотишга ва Қўқон шаҳридан бино ажратиб беришга ҳамда МЧЖ балансига “Жентра” русумли автомашина олиб беришини айтиб, алдаб, унинг жами 17.980.897 сўм пулларини қўлга киритади.

Рустам ва Аҳрор содда халқимизни алдаш учун турли хил янгидан-янги найранглар ўйлаб топишади. Ҳаттоки, Рустам ДХХ раҳбари номидан Ихтиёрнинг тадбиркорлиги учун 10.000.000 сўм пул маблағи ажратилганлиги тўғрисида сохта сертификат тайёрлаб, ушбу сертификатни Ихтиёрнинг фарзандлари тўйи маросимида кўпчиликнинг олдида унга тақдим қилади.

“Олғир қаҳрамонлар” энди янгича усулда бойлик орттиришни режалаштиради. Рустам, Аҳрор ва Зиёд Риштон тумани марказида жойлашган “Makro” савдо марказига келиб, у ердаги Фарҳод исмли сотувчи йигитдан 100 АҚШ долларини ўзбек сўмига алмаштириб беришини илтимос қилиб, у 100 АҚШ доллари эвазига ўзбек сўми бераётган вақтда, унга ўзини ДХХ ходими деб таништириб, гўёки “тадбир” бўлганлигини айтиб, жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитади ва Фарҳоднинг 1.080.000 сўм пулларини товламачилик йўли билан қўлга киритишади.

Ушбу жиноятлари хамирдан қил суғургандек битганидан хурсанд бўлган ”қаҳрамон”ларнинг навбатдаги ”қурбони” Бешариқ туманида яшовчи Акбаржон бўлади. Унга ҳам 100 АҚШ долларини ўзбек сўмига алмаштириб беришини илтимос қилиб, Акбаржон 100 АҚШ долларини қўлига олиши биланоқ, унга нисбатан тадбир ўтказилганини айтишиб, сохта гувоҳномасини кўрсатиб, товламачилик йўли билан пул талаб қилган.

Шунда ҳам нафси тўймаган Рустам Қўқон шаҳридаги кафелардан бирининг иш бошқарувчиси Улуғбек билан кўришиб, ўзини ДХХ ходими деб таништириб, 5.000.000 сўм эвазига фойдаланилмасдан келинаётган савдо дўконини Қўқон шаҳар ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали уни номига ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтади ва пора беришга далолат қилади. Рустам ундан 2.000.000 сўм пулларни олган вақтда Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинади ва Рустамга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноий ҳаракатларига шу ерда нуқта қўйилади.

Мазкур жиноят иши бўйича суд жараёнида судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланди.

Манба:“Халқ сўзи”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маст ииб ходими хизмат машинасида йўл патрул ходимини уриб ўлдирди

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲ натижасида тунда хизмат ўтаётган катта инспектор ҳалок бўлди. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри хабар қилмоқда. Фото:UzNews.uz   Жорий йилнинг 10 ...

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...

Навоийда қизларни туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400