Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган. 

Қирғизистон бош прокуратураси маълум қилишича,  2016-йилнинг  14-сентябрида Таълим бериш вазирлиги 2118 мактабда 4236 телевизор ҳарид қилиш ва етказиб бериш бўйича танлов ўтказган.

Таълим бериш вазирлиги танлов талабларига жавоб бермаганига қарамасдан, тендер ғолиби қилиб “АР” корхонасини топади ва у билан деярли 130 млн сомлик шартнома тузади. Бир телевизор 30 минг 626 сомга тушган. Бироқ “АР” телевизорни 19 минг 398 сомни ташкил қилган. Ўртадаги тафовут – 47,5 млн сомдан ошади.

Бундан ташқари  “АР” телевизорларини мактабга етказиш ва ўрнатиб бериш муддатини кечиктирган. Бунинг учун Таълим бериш вазирлиги уларга деярлик 4 млн сом жарима тўлатиши зарур эди. Вазирлик жарима ундириш у ёқда турсин, ҳусусий корхонанинг манфаати учун муҳлатни чўзиб ҳам берган.

“Шундай қилиб, Таълим бериш вазирлигининг юқори хизматдаги шаҳслари ўз вазифасини аниқ бажармай, телевизорни ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн 235 минг сомга қимматга тушириб зиён келтирган”, – дейди прокуратурадан.

Ушбу фактлар бўйича бир қанча моддалар билан жиной иш қўзғалди. Судгача суриштирув юрмоқда.

Кеча Қирғизистон Таълим бериш вазирлигида китобларни нусхасини кўпайтириб босиб чиқариш бўйича жиноят иши очилган.


Мирзоулуғбек Каримов, Қирғизистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...

Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ...