Қачонгача ўзбек аёллари ўтин учун кетмон чопади?

Айтишларича, жанубий вилоятларда фермерлар мавсумий ишчиларни ёллай бошлабди. Очиқроғи, кетмончи хотин-қизларга ярим-бир гектардан ғўза майдонлари бўлиб берилмоқда, деб ёзади телеграмдаги  “Холис фикр”  канали.

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, деганидай бу йилги бу тадбирнинг ҳам фарқли томонлари йўқ. Қишлоқ аёллари чекига тушган шу майдонда энди ерни ёриб чиққан чигитларни папалаб парваришлаб беради.

Бошлаб ягана қилади. Чигит қуюқроқ чиққан бўлса, ниҳолларни яна бир сийраклатиб чиқади. Кейин чопиққа тушади, ғўзалар то шоналагунича камида 4-5 марта кетмонда тагини юмшатади. Буларнинг орасида бегона ўтларни ўриб чиқади. Ҳатто, чеканка қилиш ҳам қиз-жувонларнинг гарданига тушган.

Шунча ишга қанча ҳақ олади, дерсиз. Ҳеч қанча, умуман, пул олишмайди, десам ишонасизми?! Ғўзапоя учун ишлашади! Сал виждони қийналган айрим фермерларгина икки қулоқ ниҳолни даромад манбаига айлантириб бергани учун гектарига атиги 60-100 минг сўм ҳақ беришар экан, холос. Бу ҳам ойига эмас, бутун мавсум учун! Қойилмисиз?!

Томошанинг қизиғи кузда бўлади. Фермер тракторида «корчевка» қилиб бергани учун хотин-халажнинг ўтинига ҳам кўз тикади. Ҳар гектаридан 24 қатордан ғўзапоя олиб қолиб, униям пуллайди. Инсоф ҳам керак-да, жаноб фермер! Лекин бу гапни ҳеч ким айтолганича йўқ. Кўкламдан кузгача кетмон чопган, ўтини юлган аёлларнинг ўзлари ҳам. Қандай айтсин?! Олис юртларга етиб борган газ қишлоққача етолмаётган бўлса, қиш давомида кўмир тугул, унинг кулиниям кўрмаётган бўлса…

Қишлоқ хўжалигидаги бу каби меҳнат шаклини тарих фанларида ҳижжалаб ўқиганимиз зодагон ва қуллар муносабатига ўхшатаман. Бу ҳол яна қанча давом этаркан-а? Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртдаримиз ҳуқуқини етарлича ҳимоя қилолмаётган мутасаддилар ҳеч бўлмаса қишлоқ аёлларини озгина қўлласа, бўлмасмикан?! Ёки Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу ҳолдан бехабарми?! Бунга ишониш қийин-ов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5%га ёки 1,5 млрд. долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд. долларни ташкил қилди. ...

Прокурорнинг ваъдасига ишониб ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар аэропортда қўлга олинди

Ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Тошкент аэропортида. 2018, 28 май. Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ...

“мулкдор”да бугуннинг хабарлари (аудио) 27.11.2017

https://www.youtube.com/watch?v=PkgEgxjxslY