Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманида фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу хонадон аслида фуқаро А.И.га тегишли бўлиб, у ерда ҳеч ким яшамаслиги, балки тахминан 2018 йилнинг январь ойидан ушбу хонадонда тадбиркорлик мақсадида балиқ кўпайтирилиши, бу ерда марҳум А.Х. ва вояга етмаган фуқаро К.Ш. норасмий равишда ишлаб келишганлиги маълум бўлган.

10 апрель куни ҳовлида ҳеч ким бўлмаган пайтда, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, К.Ш. қасддан ўлдириш мақсадида, шу ерда бўлган болға билан А.Х.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, ўлдирганлиги, сўнгра жиноий изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 11.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, А.Х.нинг ўлими 1 сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.04.2019 йилда Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. К.Ш. тегишли процессуал тартибда ушланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; ...

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...

Тошкентда кекса аёл автомойка ишчиси томонидан жинсий зўрланди

Фуқаро Фаррух Зайниддиновга нисбатан 1-1001-1904/241-сонли жиноят иши очилди. Сабаби, 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган, муқаддам ўғирлик, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400