Ўзбекистонда “свет” нархи камида 3 йил ўзгармайди

Ҳукумат қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергия тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ҳужжат билан, тариф сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди. Истеъмолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш шулар жумласидандир.

Тарифларни белгилашда аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоя қилинади.

2023 йилгача тарифларни шакллантириш методикасига босқичма-босқич ўтилади.

2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади.

Ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатлари мувозанатга келтирилади.

Ҳужжат билан тарифларни шакллантиришнинг принциплари белгиланди.

Жумладан, тарифларни шакллантиришда камситмайдиган ёндашув жорий этилади, тарифларни белгилаш асосланмаган сиёсий таъсирга дучор этилмайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонлик аёл эри россиядан қайтишини истаб ўғлининг танасига 10та игна санчди

Тожикистонда аёл бир ёшли ўғлининг баданига атайлаб 10та игна санчди, у шу тариқа Россияда юрган эрини қайтармоқчи бўлган. (more…)

Теҳронда аёлларни дресс-кодни бузганлик учун қамоққа олишмайди

Эрон пойтахти Теҳронда полиция бундан буён аёлларни исломий кийим кодини бузганлиги учун қамоққа олмайди, бунинг ўрнига уларни маслаҳат марказларига машғулотга жўнатади. ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400