2 ой аввал Россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни Қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган.

17 апрель куни Оренбург вилоятининг “Акбулак” қишлоғида маҳаллий аҳоли эркак кишининг мурдасини топишган. Мурданинг ёнида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сардор Норбаевнинг паспорти топилган. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизматига таяниб, “UzNews.uz” хабар берди.

Фото:akipress.org

 

Эркак қишда йўқолиб қолгани аниқланган. 2019 йилнинг 22 февралида эса йўқолган шахснинг аёли Ксения Норбаева Facebook’даги «Объявления Актобе» саҳифасига излашда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Аниқланишича, фуқаро Қозоғистон чегарасидан Россия Федерациясига ноқонуний равишда ўтишни режалаштирган. Аммо, фақатгина Оренбург вилоятининг “Акбулак” қишлоғига яқин жойдаги ҳудудгагина етиб борган ва музлаб қолган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...

Қачонгача ўзбеклар меҳнат мигранти бўлиб қолади?

Айни кунларда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида, жумладан, Оқмўла, Оқтўбе, Кўкшетов вилоятларида ҳамда пойтахт Остона шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин даражада пасайган. -30, ...

Мутахассислар огоҳлантиради: кириб келаётган қиш сўнгги 100 йилликдаги энг совуғи бўлади!

Мутахассислар кириб келаётган қишни сўнгги 100 йилликдаги энг совуғи бўлади, дея тахмин қилишмоқда. Бутун дунёда шундай ҳолат кузатилиши кутилмоқда. Европаликлар башоратларга ...