Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди.

2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январ-март ойларида 4,7 промилле бўлган).

Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 фоизи – ўсимталардан, 5,2 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и – перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 фоизи – туғма аномалиялардан, 2,1 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ташриф яхши-ю, аммо…

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  раиси Қаҳрамон Қуронбоев  Қорақалпоғистонда  ёшлар билан учрашувлар ўтказди. Kruz. uz  сайтининг ёзишича, 11 июлда Қаҳрамон ...

«ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг икки мутахассисида коронавирус қайд этилди

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги ички ишлар терговчисида, Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт вакилида, Бойсун тумани Халқ банки филиали ходимида, ...

Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400