Петербургда 4 ўзбекистонлик ўтирган автомобилдан 204 та патрон топилди

Петербург полицияси тўрт нафар ўзбекистонлик ўтирган машинадан патронлар топди, деб “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га таяниб ёзмоқда.

1990,1994,1995,1999 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари ўтирган Skoda Rapid автомобили 23 апрель куни Москва шоҳ кўчасида тўхтатилган. Автомобиль кўздан кечирилганида унинг юкхонасидан 7,62 миллиметр калибрли 204 та патрон топилган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу патронлар ўқ узиш учун яроқли деб топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Данғарада қариндошини пичоқ билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:00ларда Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи Ҳ.С. қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли шу қишлоқда яшовчи қариндоши Н.Ҳ.га пичоқ ...

Баа амирининг ўғли гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани сабали вафот этди

Лондонда БАА амири Султон бин Муҳаммад ал-Қосимининг ўғли Холид бин Султон ал-Қосимий ўлик ҳолда топилди. Шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.  Шаржа амирлиги ...

Зомбиқути ва диний идора ҳамкорликда исломофобиянинг янги босқичига ўтибди

Кеча "Ўзбекистон" каналидан берилган иккита кўрсатувни кўрдим. (more…)