Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) навбатдаги жангида ғалаба қозониб WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда  “stadion.uz” ёзмоқда.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсовга америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ устунлик қилди. Ҳакамларнинг икки нафари 99-91 ҳисобида Шаҳрам Ғиёсов ғалабасини қайд этган бўлса, яна бир ҳакам 97-93 натижасини қайд этди.

Ҳакамларнинг бир овоздан берган овозларига кўра ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камари WBA International камарини қўлга киритди. Олдинроқ Шаҳрам WBA InterContinental чемпионлик камари учун жанг қилиши хабар берилганди. Аммо маълум бўлишича, у WBA International камари учун жанг қилган ва ушбу камар соҳибига айланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги-2019. баа жуда қийин ўтган учрашувда қирғизистон устидан ғалаба қозонди

Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари. БАА терма жамоаси Қирғизистон билан беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 14-дақиқада Исмоил боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. ...

Дхх “ўздонмаҳсулот” раиси ҳайдаровнинг куëвини пора билан ушлади. ҳайдаров ҳам олиб кетилди

“Ўздонмаҳсулот” компаниясида ишловчи бир-биридан мустақил мулозимларнинг Озодликка билдиришича, ширкат раиси Сурат Ҳайдаров ва унга котиблик қилиб келган куëви Жамшид Шарипов ...

Анқара ва пекин уйғурларнинг масаласини муҳокама қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда Шинжондаги уйғурлар масаласини кўтарди. 12-январь куни Туркия ташқи ишлар ...