Тошкентда норасмий ишлаётган 50 минг киши аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 49 610 нафар меҳнат шартномаси тузмай ишлаётган фуқаролар аниқланди, деб ёзади телеграмдаги “Ishbilarmon” канали.

Жумладан:

📌саноат корхонларида ишлаётган 21 минг 140 нафар,

📌қурилиш корхоналаридаги 5 минг 80 нафар,

📌чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхонарида 8 минг 853 нафар,

📌транспорт ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фаолият юритаётган 1 минг 869 нафар,

📌якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан норасмий равишда ёлланган 1 минг 935 нафар

📌бошқа корхоналарда ишлаётган 10 минг 733 нафар фуқаро фаолияти қонунийлаштирилди ва улар

жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчисига айланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4 нафар ўқитувчи шпаргалка сабаб тоифасидан айрилди

Самарқанд давлат университетида олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси ёзмоқда. – Онлайн ...

“муаммо меники эмас, менга нима?!”

Афсуски, орамизда дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, жамиятда фақат ўзини ўйлаб яшайдиган, бировнинг илтимоси, ҳожатига ярашни ор деб биладиган ёки шунчаки бошқалар ...