АҚШ Ўзбекистонга «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди

Америка Қўшма Штатларида дунёдаги диний эркинлик тўғрисида ҳисобот тақдим этилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Ҳисоботда қайд этилишича, диний эркинлик бўйича халқаро комиссия Ўзбекистонга диний сабабларга кўра айбланган кўплаб маҳбуслар сақланувчи «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрь ойида Хитой, Эрон, Саудия Арабистони, КХДР, Тожикистон, Туркманистон ва бир қатор бошқа давлатлар АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилган, диний эркинликларни бузаётганлар рўйхатига киритилди.

Ўшанда Помпео Россия, Комор ороллари ва Ўзбекистонни махсус «кузатув рўйхатига» киритди, сабаби ушбу мамлакатлар ҳукуматлари «диний эркинликнинг жиддий бузилишларига» йўл қўймоқда дейилган. Идора бузилишлар нимадан иборат эканлигига аниқлик киритмаган.

«Бутун дунё бўйлаб кўплаб жойларда одамлар шунчаки ўз эътиқодига мувофиқ яшаётгани туфайли таъқиб қилинмоқда, ҳибсга олинмоқда ёки ҳалок бўлмоқда. Қўшма Штатлар бундай зўравонликларни шунчаки кузатиб ўтирмайди», – дея маълум қилди Помпео.

Давлат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, диний эркинликни ҳимоя қилиш тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун муҳимдир. Шунга қарамасдан, у Вашингтон рўйхатга тушган мамлакатлар билан нима қилишига, уларга қарши санкциялар жорий этилиши ёки этилмаслигига аниқлик киритмади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шинжонга бориб келган вакиллар уйғурлар лагери ҳақида маълумот беришди

Хитойнинг Шинжон ҳудудида бўлиб қайтган қозоқ элчисининг маслаҳатчиси Манарбек Кабазов у ердаги сиёсий қайта тарбиялаш лагери ҳақида маълумот берди.  «У талабалар учун ...

Икром муслимов олий суд раиси ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, хусусан, Олий суд раисининг янги ўринбосари тасдиқланди. «Дарё» ...

Ҳақ сўзни айтмасликдир аслида халққа хиёнат

Ҳақ  сӯзни айтмаслик халққа хиёнат Эшилиб, тўлғониб ингранади куй, Асрлар дардини сўзлар Муножот. Куйи шундай бўлса Ғамнинг ўзига Қандай чидай олди экан Одамзот?! Айтишларича ...