Мурожаат қилманг — барибир ноҳақсиз

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бирор юртдошимизнинг жабрдийда сифатидаги мурожаати (ўзини ёқиши, давлат органлари вакиллари билан сан-манга бориши, ҳақоратланиши, адолатсизликка дуч келиши ва ҳоказо)га кўп кўзимиз тушаяпти.

Қизиғи, орадан икки-уч кун ўтиб, ё давлат органлари раддиясидан ёки ҳокимият оғизлари — журналистлари олиб борган “суриштирув”лардан билаяпмизки, мурожаат қилаётганлар ёлғон гапираётган ёки айбдор бўлиб чиқаяпти. Мурожаат қилувчининг айтган гапидан тонгани ёки унинг ўзини қоралаган материаллар пайдо бўлаяпти. Андижон вилоятидаги уй масаласида мурожаат қилган юртдошимиз видеосини кўрганда ҳам худди шундай фикрлар хаёлимиздан ўтди. Эртага уни ёмонотлиқ қилишса керак, деб ўйлаган эдик.

Қарийб шунақа бўлиб чиқди. Суриштирувлардан маълум бўлишича, андижонлик аёлнинг гўёки нафси ҳакалак отибди.

Жойларда мутлақ ваколатларга эга ҳокимлар бундай мурожаатларни, мурожаатчиларни истаганича ўз йўриғига сола олади. Бечора мурожаатчини кимгадир ёзгани учун обориб олиб келади, дунёга келганига пушаймон қилади. Гарчи қонунимизда “мансабдор шахсларга мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади” деб ёзиб қўйилган бўлса-да, мурожаатчининг ҳуқуқи кафолати амалда ҳаминқадар. Ўша андижонлик аёл ҳақида қанча ўта шахсий маълумотларни очиқлаб юборишибди. Таъқиб бўлмай нима?

Агар Тошкентдан дўқ-пўписа бўлмаса, жойлардаги ҳокимлар ҳеч қачон айбдор бўлиб қолмайди. Аслида битта мурожаатчининг юзини шувут қилиб, уни ёмонотлиқ қилиш алал-оқибатда давлатга зиён келтиради. Яхши-ёмонми, у шу мамлакатнинг фуқароси. Эҳтиёт, босиқ бўлган маъқул.

ИМҲО, албатта.

Гап аёлнинг ёнини олишда эмас. Гарчи қанча суриштирувлар, фактлар келтирилган бўлса-да, негадир андижонлик аёлга ҳали ҳам ишонаяпман. Сиз-чи?

Манба: davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиланчилар учун жиноий ва маъмурий жазолар қўлланилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ...

Темирчи тақага, бўзчи белбоғга ёлчимас

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Баҳодир Хон Туркистон Хабарингиз бор, ...

Бирортаси мажбурликдан эмас! ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг "Тиббиёт ҳодимлари кам ойликка ишлашлари ватанпарварликларидандир" деган гапини ўйлаб кўрсак, жуда кўп нарсани "мажбурликдан' эмас,  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400