Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 29 май куни Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда Кангвон университети касалхонасига олиб борилган.

Жабрланувчи Жанубий Кореяга 20 май куни Чунчон шаҳридаги Кёнгин университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.

Дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва Ўзбекистон фуқароси даволанаётган касалхона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.

“Жанубий Кореянинг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат интернет нархини 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди

Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати мамлакатдаги интернет хизматлари учун нархларни 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. Мамлакатда трафикнинг ...

Давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилиниш ҳолатлари ортиб бормоқда

Жорий йил 91,4 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, 2018 йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 38,3 млрд сўмни ташкил этган. Давлат молиявий назорати департаменти ...

Шайхонтоҳурда ҳайдовчи йпх ходимини босиб кетди

18 октябрь куни соат 08:00да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва А.Қодирий кўчалари кесишмасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББнинг ...