Ёшларни қўллай олмасак, ҳеч бўлмаса уларни иштиёқини синдирмайлик

Шокир Ҳолиқов – Пролог фестивалининг 3 карра совриндори. Шу учала фильмининг ҳар бири халқаро миқёсда камида 6 тадан мукофот олган. «Чой» 15 та соврин олди, шулардан 5 таси  гран-при. Орасида Канн фестивалиники ҳам бор. Ўша совринлар ёнида «Ўзбеккино»нинг бу совғаси ҳам ажойиб бўлиб турса керак…

Шокир Каннга бормади, ўша 20 кишининг ичида унга жой топилмади. 3 карра “Пролог” совриндорига нега жой топилмайди? Ким билсин энди? Каннга фақат миллионлаб доллар сарфлаб (совуриб) «Скорпион»дек «шедевр»ларни суратга олганлар борса керак-да.

Ўтган йили Венеция фестивалида ғолиб бўлган, аммо тақдирланишига ўзлари бора олмаган болалар ҳақида эшитгандик. Аммо ўшандан кейин улар тўғрисида бирон маълумот чиқмади. Мана шу шиша соврин бўлмаса, Шокир Ҳолиқов ҳақида ҳам балки унутворардик. Биз истеъдодларни кашф қилмаяпмиз, аксинча, сўндиряпмиз.

Ёш киноижодкорлар кенгаши деган ташкилот бор. Бир оёғи Ёшлар иттифоқида, иккинчиси «Ўзбеккино»да туради. Шу ташкилот ННТ бўлса ҳам, маблағни давлат бюджетидан олади. Балки ташкилот раҳбари чиқиб ёш киноижодкорларни қандай қўллаб-қувватлаётгани, Каннга олиб борадиган делегацияси таркибини қандай шакллантириши, қандай қилиб бу делегацияга муваффақиятсиз фильмлар олса-да Мухлиса Азизовадек режиссёрлар ҳар йили кириб қолаверишию, Шокирга ўхшаган халқаро фестиваль совриндорлари нега қолиб кетишини англатар? Ёшлар иттифоқи ҳам бу борада тушунтириш берса бўлар эди. Ҳали биз ундан «Скорпион»нинг ҳисобини ҳам сўраганимиз йўқ.

Ёшларни қўллай олмасак, ҳеч бўлмаса ола қараш билан уларнинг иштиёқини синдирмайлик. Улар бизга керак.

Шахноза Тўрахўжаева

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...

Мустақиллик байрамида президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва ...

Компьютерлар ўқишни тушиниш борасидаги имтиҳонда одамларни ортда қолдирди

Хитойнинг Alibaba ва Американинг Microsoft компаниялари баёнот билан чиқиб, ўзларининг компьютер дастурлари ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласида ўтказилган имтиҳонда ...