Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига нисбатан қўлланилган қамоқ жазосидан озод қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси Нозим Жўраев маълум қилди.

Судга кўра, Қ. Ҳайитов 2017 йил 27 майдан 2018 йил 27 июлга қадар алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Шахсий кафиллик эҳтиёт чораси талабларини бузганлиги ва етказилган зарарни қопламаганлиги ва қасддан бўйин товлаб келгани сабабли, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 2019 йил 23 майдан бошлаб, қамоқда сақланган.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро туман бўлими давлат ижрочисининг
алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, Қ.Ҳайитовнинг алимент тўловидан қарзи 9.170.108 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилган.

Суд мажлисининг тайёрлов қисмида Қ. Ҳайитованинг яқин қариндошлари томонидан жабрланувчи Маржона Идиевага етказилган 9.200.000 сўм зарар тўлиқ қопланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддасининг 3-қисмига мувофиқ (шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган), қамоқдан озод қилинган.

Манбаага кўра, бундан илгари ҳам Қ. Ҳайитов жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан, айна шу масалада 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда беш йиллик алиментни олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисоблангани сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Ўз ...

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларга сифатли билим берилади

Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (318-сон, 16.04.2019 й.) ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400