Ёт элларда захмас, кулбачангда дилбандингни қуч, элим!

Сен ҳам дунё кенгликларига мардикормас, сайёҳ каби эмин-эркин уч, элим! Ёт элларда захмас, ўз кулбангда дилбандингни қуч, элим! Қўйнингдаги ёнғоқлар ҳамон чирик, пуч элим! Оҳ, менинг уч йилим!

Қозоғ-у русдаги иним, Дубайлардаги синглим, овулинг-у кентингга қайтмадингми ҳалиям, демак, уч йилимиз шунчаки учиб-учиб кетибди! Ўқиши тугаётган талабам, ўз соҳангда ойлиги тузукроқ иш тополмай оворамисан, суришни режа қилдингми, ваҳ, уч йилимиз бекорга учибди! Сиёсатчиларнинг энг катталари ҳануз пора билан қўлгами тушмоқда, ҳокимлар кўзбўямачиликда устаси фарангми, иқтисоднинг тизгини, йирик корхоналар, адабиёт, санъат, ижод ҳалиям ҳукумат қош-қабоғигами қараган, ҳануз ҳар нарсани бир овоз ҳал қилмоқдами, элга тиргак бўлай деб куйган, ёнган мустақил овозлар бўғилиб, ситилиб, ҳалиям инкорми этилмоқда, демак, уч йилимиз сарсон-сарсон учибди! Ҳадемай тўртга очилади ислоҳотлар эшиги, ҳадемай бешга… Олисдаги юртдошим, кўзим тўрт бўлибми кутишда давом этайин сени ва ё ишимиз, турмушимиз, яшашимиз беш бўлурми бизнинг ҳам?! Оҳ, уч йилим, эшикларни ланг-ланг оч, йилим! Чин ислоҳотлар учун дарвозаларни кенг, тўла очиб кет! Ярим очилган эшикларнинг бекилиши осон! Бекитишлари осон! Воҳ, менинг уч йилим, буёғига беҳуда учма, йилим! Учма! Сен ҳам дунё кенгликларига мардикормас, хизматкормас, сайёҳ бўлиб, эмин-эркин уч, элим! Ёт элларда захмас, кулбачангда дилбандингни қуч, элим!

Аъзам Обидов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Конституциямизнинг нуфузини ошириш — давр талаби

Юртдошларимиз ҳар йили 8-декабрь куни Ӯзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинган кунни  нишонлашади. Конституциямизни диққат билан ӯқиган киши унинг ӯзимизга, ...

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Жиззахда ҳаракатдаги аттракцион иккига бўлиниб кетиб, 19 ёшли қиз вафот этди

Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" паркида ичида одамлари бўлган аттракцион ҳаракат вақтида ерга қулади, деб ёзади “Спутник” сайти. Даҳшатли кадрларда аттракцион қай тарзда иккига ...