Дилором Исҳоқова – забардаст аёл

Бугун ўзбек мухолифатининг ёрқин юлдузи, чорак асрдан кўп ҳаётини мухолифат оламида ўтказган, ўзбек мухолифатининг равнақ топишига баракали ҳисса қўшган, ўзларининг бетакрор ва серқирра асарлари, шеърлари, мақолалари билан кенг халққа танилган журналист, шоира, ижодкор, мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ демократик партиясининг фаоли, Бошқарув Кенгаши аъзоси Дилором опа Исҳоқованинг таваллуд топган кунлари.

Дилором опа ижод оламига ҳали талабалик йилларидаёқ дадил қадамлар билан кириб келган, ўткир мақолалари, жозибали шеърлари билан ўқувчилар қалбидан жой эгаллаган ижодкор. Дилором опани ноҳақликларга тоқатсизлиги, адолатсизликларга нафрати, топталаётган ҳақиқатларга бефарқ қарай олмаслиги каби ҳислатлари мухолифатчилар сафига олиб киради. Ёш ижодкор мухолифатда фаолият юритиш нақадар оғирлигини, хавф-хатарларга тўлалигини қалбан ҳис қилса-да, ҳақгўйлиги, тўғрисўзлиги, сохталикларни ниҳоятда ёмон кўриши уни бу йўлдан қайтара олмайди.

Дилором опа, тузумда мавжуд адолатсизликларга қарши шиддат билан курашади, манаман деган эркак кишилар қила олмайдиган эзгу ишларни зиммасига олиб, ҳақиқий мухолифат қандай бўлишини амалда намоён қилади. Бунинг эвазига қатор қийинчиликларга, асаббузарликларга дуч келади. Лекин шундай бўлса-да, танлаган йўлидан қайтмайди. Дилором опа, бугун ҳам шу йўлда!

“Бирдамлик” Халқ демократик партияси сафида партия фаолиятини ривожлантириш ишларида бош-қош ва ёшларга ўрнак.

Бугун Дилором опа таваллуд айёмини нишонламоқдалар. Ўзбек мухолифатида ўз ўрнига, ўз овозига, ҳурматига эга бўлган миллат жонкуяри, сиёсатчи, журналист, шоира Дилором опа 64 ёшга тўлдилар.

Қадрли Дилором опа, туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизга мустаҳкам соғлик, метин ирода, бахт-саодат ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Биз ҳамиша Сиз билан фахрланамиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан,

“Бирдамлик” ХДП раиси ва фаоллари

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юрт ўғлонига хайрихоҳлик кўрсатилиши керак!

Таниқли мухолифат вакили, "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Хон Туркистоннинг "Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир ...

Баҳодир хон туркистон: ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларни тиклаши давр зарурати

Бугун, 5 сентябрда Ўзбекистон президенти Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бу кунни қирғиз ва ўзбек эллари 25 йил кутишганини ...

Нафосат оллошукурова нўноқ кадрлар қурбони бўлди

Мухолифатдаги «Бирдамлик» ХДП аъзоларининг партиямиз фаоли, айни кунда Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани Чашма кўчасида жойлашган ва халқ тилида «Панельний қамоқхонаси» ...