Гулнора Каримованинг Швейцариядаги 133 млн. доллари Ўзбекистонга қайтарилади

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган активлари деб тан олинган бўлиб, энди улар Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Sputnik Швейцария Бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар ноқонуний орттирилгани, сўнг чет элга, асосан Швейцарияга олиб чиқиб кетилгани аниқланди. Маблағлар бир неча йил аввал хатга олинган. 6 йилдан ортиқроқ давом этган жиноят иши доирасида жами 784 миллион долларга яқин пул музлатилган. Қолган маблағлар ҳалигача музлатилган ҳолатда турибди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани аввалроқ маълум бўлганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна бир кўприк тожикистонни афғонистон билан боғлайди

2019 йилнинг баҳорида чегарадаги Панж дарёсига саккизинчи кўприк қурила бошланади. Бу кўприк Тожикистоннинг Фархор туманини Афғонистонинг Таҳор вилоятидаги Ойхоним тумани ...

Қозоғистонда пенсия ва иш ҳақи ўсиши мумкин

Мамлакатимизда нефть нархининг қимматлашишига боғлиқ ҳолда Ҳукумат бюджети қайта ҳисобланмоқда. Давлат иқтисодиётига қора олтин бевосита таъсир қиладиган омил бўлганлиги ...

Ӯзбекистон коллежларида ўқувчиларга пичоқ, циркуль ва линейкалар олиб юриш тақиқланди

Man threatening with pocket knife Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлаганликда айбланиб ҳибсга олингани ортидан мамлакатдаги бутун коллежларда ...