Бўялган картошкадан сақланинг!

Дам олиш куни рўзғорга ул-бул олиш учун «Қўйлиқ» деҳқон бозорига тушгандим. Қарасам, картошка арзон бўлиб кетибди.

Сотувчиям кифтини келтириб мақтайди молини: ўзи қизил, мағзи сариқ, жуда ширин. Пулингиз ўзингиз билан кетади. Бир ярим минг сўм. Бу пулга бир бутилка сувам бермайди ҳозир, сизга айтсам…

Ўйлаб кўрсам, сотувчи ҳақ. Бора, деб бир қопини олдим. Энди уни еёлмай ҳалакмиз. Маза матраси йўқ, тахир.
Билсак, картошка қизил рангга бўялган экан.

Қиёмни асал, деб алдаб сотишларини кўп эшитгандим. Аммо яхши пишмаган сариқ картошкани ҳафсала билан бўяганини энди кўришим.

Хуллас, сизга маслаҳатим, арзонига учиб, бўялган картошкага тушиб қолманг.

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Данғара тумани ҳокими саидмурод аминжонов зўравон бўлиб чиқди

 Фарғона — Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди. Бу ҳақда Халқ таълими ...

Оч қоринга маънавият не керак?

Ҳозир битта блоггерлар гуруҳида маънавият ҳақида гап кетди. Боласини ҳожатхонада ташлаб кетган аёл, қариндошининг жияни номусига тегиши, бозорларда маънавият хоналари... Мана ...

Хушхабар: фарғона водийсида газ таъминоти яхшиланади

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз»​ АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов. Бир неча ...