Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади «Uz24» сайти.

Шаҳар аҳолиси сони 16939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16584,0 минг кишини ташкил этди.

Республика ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11, Фарғона вилоятида 11,1 % ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни Андижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган.

2019 йил январь-июнь ойларида доимий аҳоли сони 268,1 минг кишига кўпайган. Тирик туғилган чақалоқлар сони 347,4 минг нафарни ташкил этган. Бу даврда вафот этганлар сони эса 75,8 минг нафарга етди.

ФҲДЁ бўлимларида 104,2 мингта никоҳ тузилган ва 16,0 мингта ажралишлар қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сергели туманида автокран ҳайдовчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Тошкентнинг Сергели туманидаги қурилиш майдончасида 12 июль куни 11:49 да автокран ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Дастлабки ...

Тожикистон расмийлари афғонистоннинг тинч аҳолиси ўлдирилгани борасидаги айбловларини рад қилди

Тожикистон расмийлари Афғонистон мансабдор шахсларининг баёнотларини туҳмат ва ёлғон дея атади. Куни кеча Афғонистон мансабдорлари Тожикистон чегарачилари гиёҳванд моддалар ...

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400