Ўзбекистон армияси дунё рейтингида 48-ўринни эгаллади

Global Firepower таҳлилий маркази дунёнинг энг кучли армияларининг 2019 йилги рейтингини эълон қилди. 

Кун.уз сайтининг ёзишича, Ўзбекистон армияси бир йил аввалги рейтингга нисбатан 10 ўрин пастлаб, 48-ўринни эгаллаган (аввалги рейтингда 38-ўрин). Шунга қарамай, Ўзбекистон армияси Россия (2-ўрин), Украина (29-ўрин) ва Беларус (39-ўрин) армиясидан кейин МДҲ давлатлари орасида 4-рақамли, Марказий Осиёда эса энг кучли армия деб топилган.

Рейтингда умумий ҳисобда 137 давлат армияси келтирилган. Рўйхатга АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Британия, Туркия, Германия етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон армияси 54-ўринни, Туркманистон армияси 75-ўринни, Қирғизистон армияси 91-ўринни, Тожикистон армияси 94-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучларида 420 та танк, 179 та самолёт, 1215 та жанговар транспорт воситаси мавжуд бўлиб, давлатнинг мудофаа харажатлари йилига 70 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек талабалари хитойда мотоҳалокатга учради

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) ...

Қулликни қўмсаш

Ҳукумат томонидан 9- май “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида нишонланса ҳам, эл оласи (ўзбек, ўрис, тожик..) уни ғалаба байрамига айлантиришга уринди: СССР байроғини кўтариб ...

Астанада ўзбеклар toyota учун ўз фарзандини сотмоқчи

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўзларининг янги туғилган фарзандларини Toyota Camry автомобилига алмаштиришга уринган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда NewTimes.kz хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400