Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл ўз жонига қасд қилдими?

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига андижонлик фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновнанинг (“Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл” воқеаси қаҳрамони) ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар келиб тушди.

“Халқ сўзи“нинг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизматига таяниб ёзишича, қўмита тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновна 2019 йил 23 июль куни соат тахминан 20.00 ларда онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш оқибатида ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичгани туфайли шифохонага ётқизилган. Унга ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида М. Раҳимованинг аҳволи яхшилангач, 24 июль куни шифохонадан уйига кетишига рухсат берилган.

Ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қамоқхоналарида жамоатчилик назорати кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ...

Россиялик денгизчилар ​9,5 тонна кокаин билан ҳибсга олинди

Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди. Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ...

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400