Тошкент вилояти ҳокими бўлган Ғуломжон Ибрагимов завод директори бўлди

Бош вазир ўринбосари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган Ғуломжон Ибрагимов «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖ директори этиб тайинланди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Ғуломжон Ибрагимов вилоят раҳбари лавозимида 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида иш бошлаганди. У 2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига расман тайинланган.

Ибрагимов 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.

Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Маълумот учун, Ангренда жойлашган шиналар ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Президентининг 2014 йилдаги тегишли қарорига мувофиқ, қуриб, битказилган. 2018 йил июлдан бошлаб, кўп турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...

Россия суриядаги хорижий қўшинларни чиқиб кетишини талаб қилди

Расмий Москва Суриядаги чет эл қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ташкилотдаги махсус ...

Бирлашган араб амирликларининг президенти вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайд Ал Наҳайян вафот этди. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, президент анчадан бери касал бўлган. Бирлашган Араб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400