Зафар Рўзиев Яккабоғ халқидан катта хатоликка йўл қўйганлиги учун узр сўради

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Яккабоғ туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради.

«…бу воқеаларга ҳеч қачон алоқаси бўлмаганлиги ва Эски Яккабоғ ҳудудини обод қишлоққа айлантириш қарорини вилоят ҳокимлиги қабул қилганлиги, бўлган воқеага вилоят ва туман ҳокимлиги айбдорлигини [айтиб], мен юз бора, минг бора ҳукуматимиздан, давлатимиздан, азиз халқимиздан, ҳурматли блогерларимиздан, ҳурматли журналистларимиздан, мана шу масалада азият чеккан тадбиркорларимиздан таъзим қилиб, илтифот қилиб, кечирим сўрамоқчиман.

Мана шу масалада биз жуда катта хатоликка йўл қўйдик. Лекин бу хато биз учун, агар имкон бўлса ва шарт-шароит яратилса, биз бундан буёғига тадбиркорларни… Мен кўряпманки, тадбиркорлар билан, замон ўзгарганлиги, ҳаёт ўзгарганлиги шуни тақозо қиляптики, энди олдингига ўхшаб, «Бузилсин, олиб ташлансин, қўпориб ташлансин», деган сиёсатдан бизда мутлақо воз кечилди.

Бундан буёғига ҳар бир инсон билан индивидуал ишлаб, ҳар бир оила билан алоҳида шуғулланиб, уларнинг имкониятлари ва хоҳиш-истакларини – у одамлар ҳам фаровон ҳаётни хоҳлайди – ҳисобга олиб, кўмак бериб, уларнинг истакларига қарши ишларга мутлақо йўл қўймасдан [иш олиб борилади].

Яъни улар ўзлари хоҳласа хонадонлари бўладими, тадбиркорлик субъектлари бўладими, ўзаро шартнома асосида эркин нархловчиларга тадбиркорлик субъектларини ёки уй-жойларини… Аввало, буни бош план асосида, узоқ келажакни ўйлаб… Вақтинчалик, тезлик билан «мана шу ерда савдо-сотиқ қилишим керак» деган назардан, қонун-қоидаларга амал қилмасдан қурилган тадбиркорлик субъектлари, бунақа сиёсатдан биз энди воз кечишимиз кераклигини бугун тушуняпман.

Агар бирор дўкон ё уй қурсак, тузук қилиб, яхшилаб қурсакки, биздан кейинги 5-6та авлод шу уйда, шу дўконда фаолият олиб борса. Пахсадан, ноқонуний ҳолатларда, ўзибўларчилик билан қуриб ташлайдиган сиёсатдан воз кечишимиз керак, азиз халқимиз буни ҳам тушуниши керак. Пала-партиш қурилишлар одамларимизга зарар-захм етказаётганини англашимиз керак, мана шу масалаларни кенг жамоатчиликка, халқимизга етказишимиз керак», деган Зафар Рўзиев.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни ўтказилган видеоселекторда Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев, Фарҳод Эрманов ва Зафар Рўзиевни қаттиқ танқид қилганди. Президент ҳокимларга «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилишида йўл қўйилган камчиликлар учун танбеҳ берган ва улардан бузилиш ишларидан жабр чеккан аҳоли вакилларидан узр сўрашни талаб қилганди.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент халқ дардини эшитмаяптими ёки хокимларини химоя қилмоқдами?

Жорий йил бошида қўшни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз ўтирган автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 юртдошимиз фожеаси ...

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...

Муҳтарам ёшларға мурожаат

Ҳар бир мамалакатда ислоҳат ва маданият асбобиға тавассул ва ташаббус этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари тарафидан зуҳур этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400