6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ёзмоқда.
Жароҳат олган яна 2 ҳамюртимизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда улар Сергиево-Посадский туманидаги қариндошлариникида бўлиб турибди.
Элчихона вазиятни назоратга олган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш масалалари ҳал қилинмоқда.