БМТ гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам беради, дея ёзмоқда “Даракчи” сайти.


Борди-ю, инсоният камроқ гўшт истеъмол қилишни бошласа, кимёвий моддалар билан ерга камроқ ишлов берса ҳамда ўрмонларни ҳимоя қилган тақдирдагина, сайёрамизда ҳаво ҳароратининг глобал исишига қарши тура олиши ва шу билан бирга йил сайин ортиб бораётган аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини ҳал этиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, айни дамда инсоният чорвачилик билан шуғулланиш учун жудда катта майдонлардан фойдаланмоқда. Бу вазиятда эса асосий устунликни қишлоқ хўжалигига қаратиш оқилона фикр бўларди.
Зеро бу орқали кўпроқ инсонларнинг қорнини тўйдириш мумкин. БМТ нинг таъкидлашича, ўрмонларни асраш инсоният учун яна бир устивор вазифадир. Дарахтларнинг кесилиши ва ерларнинг яйловларга айлантирилиши, шунингдек пальма ёғи ишлаб чиқариш иқлим ўзгариши жараёнларига катта таъсир кўрсатмоқда. Мазкур жараёнларда атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдори эса 15-20 % тўғри келяпти. БМТ экспертларининг фикрича, сайёрамизда иқлим ўзгариши жараёнларни тўхтатишга мамлакатлар, йирик компаниялар, шунингдек ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва “иппадром” савдо комплекси аж раҳбари кўплаб жиноятда айбланмоқда

Чилонзор буюм савдо комплекси АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Дилмурод Миртаджиев ўрнига Ўктамжон Отабоев иш бошлаган, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. "Бозор иши" ...

Махсус интервью: россиядаги ўзбек мигрантлари, тил билмаслик, ўз-ўзини талаш, тўловлар  ва бошқа муҳим масалалар

  Маълумки, айни кунларда мигрантлар масаласи нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда долзарб аҳамият касб этган. Шу нуқтаи назардан фуқароларда келиб чиқаётган саволлар ...

Тожикистон ҳукумати тоғли бадахшонда аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди

Тожикистон хавфсизлик кучлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида аксилтеррор операцияси ўтказаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ...