Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Бугунги кунда улардан 48 нафари В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи барқарор-оғир деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси О.С. вафот этди ва ҳозирда Бош консулхона марҳум ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмак кўрсатмоқда.

20 та ватандошимизга касалхонадан жавоб берилди ва улар иш жойларига қайтишди. Улар маҳаллий шифокорларнинг доимий кузатувида бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш учун россиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатдилар.

Шунингдек хабарда айтилишича, Бош консулхона вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналик табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ...

Бобомурод абдуллаевнинг адвокати илк бор у билан учрашди

Бир ярим ойдан буён Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида ушлаб турилган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати сешанба куни илк бор ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашган. ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400