Ўзбекистон бозорларида шакар қанчадан сотилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ҳамда Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (4 800 сўм) эканлиги аниқланди, деб ёзади “Зарафшон” газетаси.

Шакарнинг максимал нархи эса Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да аниқланди.

Мазкур бозорларда шакар 5 500 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ва ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 31 %га пасайди

Жорий йилнинг икки ойида Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси пасайгани қайд этилди. Россия Федерал божхона хизмати маълумотига кўра, 2015 йилнинг ...

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

     Ўзбекистон 2013 йилнинг биринчи чорагида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пасайтирди. Бу ҳақда, Давлат ...

Янгиобод ва чорсу бозорларида «қизил китоб»га киритилган қушлар сотилмоқда

Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган қушлар Тошкент бозорларида бемалол сотилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг Янгиобод ва Чорсу бозорларида ноёб қушлар савдоси кузатилган. Бу ...