Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар “шакар импорти чекланишидан” ташвишга тушмоқда

Қозоғистон Кондитерлар ассоциацияси ва Алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчилар Ассоциацияси баёнот бериб, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқ ҳудудларига шакар олиб кирилишини чеклаш борасидаги ғояга қарши эканликларини билдиришди.

Бу ҳақда мазкур иккита ассоциация томонидан Олмаотада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида таъкидланди.

Қозоғистон кондитерлари Ассоциацияси вице-президенти Ерлан Ахметовнинг айтишича, ЕОИИ ҳудудларига шакар олиб кирилишини чеклаш борасидаги таклиф Россия ва Белорусдаги йирик шакар ишлаб чиқарувчилар томонидан берилмоқда. Бу ташаббус 25 октябрь куни Ереван (Арманистон)да таркибига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия кирган ЕОИИ мамлакат ҳукуматлари мажлисида эълон қилинади.

Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг баёнотига кўра, кўриладиган бу каби чоралар ЕОИИга кирмайдиган мамлакатлардан олиб келинадиган шакарга қўшимча божхона тўловлари тўланишига сабаб бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг, жумладан кондитер маҳсулотлари ва ичимликларнинг нархи ошишига олиб келади. Айни дамда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар учун шакар импортида сармоявий преференциялар жорий этилган, шунга кўра шакар мамлакатда қайта ишланиши учун бож тўловларисиз олиб кирилади.

Ассоциацияларнинг вакиллари ЕОИИга кирмаган мамлакатлардан шакар импортининг тақиқланиши Россия ва Белорус йирик мишлаб чиқарувчиларининг шакар бозорида нарҳ сиёсати устидан хукмрон бўлишларига олиб келишини таъкидлашмоқда. Шу сабабли тармоқ ассоциациялари шакарнинг бозор нархини ҳақоний белгилаш мақсадида хом-ашё биржаси ташкил этилиши, талаб ва таклиф асосида шакар баҳоси шакллантирилиши кераклигини таклиф қилишмоқда. Бундан ташқари тармоқ ассоциациялари ЕОИИ иштирокчилари бўлмиш мамлакатлар ички бозорини етарлича шакар билан таъминлашга қурби етишига ишонч ҳосил қилиш учун мониторинг ўтказиш таклифи билан чиқди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...

Шодиевнинг лондондаги қизи қандай бизнес юритади?

Ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қизи ўзининг янги бизнес ғояси билан британ матбуоти назарига тушди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400