Қаҳрамон Хакимов Нурафшон шаҳри ҳокими бўлди

Хакимов Қаҳрамон Қодирович 2019 йил 15 августдан Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Тайинловга қадар “Toshuyjoy LITI” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритган.

Қ.Хакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда “Toshuyjoy LITI” акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

 

Бўлишинг: