Туркман прокурорлари Ўзбекистонга бензин сотгани учун ишдан олинди

7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ишдан олди. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

«Хроники Туркменистана» хабарига кўра, Кўйтендаг тумани прокурори лавозимни эгаллаган Бойжонов ва Давлатли тумани прокурори лавозимини эгаллаган Егенов хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлик, давлат мулкини кўп миқдорда ўзлаштирганлик, қўшхотинлилик, тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланганликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, прокурорлар Ўзбекистон ҳудудидан сигареталарнинг контрабандаси билан ҳам шуғулланишган. Россияда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари Толлимаржон шаҳри яқинидаги ўзбек-туркман чегарасидан ўтказилган. Сигареталар сотиб юбориш шарти билан хусусий дўконларга тарқатилган.

Тергов идоралари эътиборини прокурорларнинг яна бир «бизнеси» ҳам тортган. Улар чегара яқинлигидан фойдаланиб, Лебап вилояти учун ажратилган бензинни қўшни мамлакатга ноқонуний етказишни ҳам йўлга қўйишган, яъни 3 ой ичида Ўзбекистонга А92 маркали 280 тонна бензин сотилган. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, бу факт бўйича Ўзбекистон ҳам тергов ўтказмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...

Ўзаро савдода қозоғистон барча евроосиё иқтисодий иттифоқ мамлакатларига ютқазди

Иттифоқ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 3% га камайди Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдода Қозоғистон энг юқори салбий сальдо кўрсаткичига эга ...

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...